Ҳокимлик берган кўмир яроқсиз. Қашқадарёдаги мактаб ота-оналар олиб келган ўтин билан иситилмоқда

ЖАМИЯТ 24.11.2022, 15:20
Ҳокимлик берган кўмир яроқсиз. Қашқадарёдаги мактаб ота-оналар олиб келган ўтин билан иситилмоқда

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов мактабларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида кузатилаётган муаммо ва камчиликлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказган. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, халқ таълими тизимида 10 мингдан ортиқ мактаблар мавжуд бўлиб, уларнинг моддий-техник ҳолати ва инфратузилмаси ўша ердаги маҳаллий ҳокимлик раҳбарлари томонидан мувофиқлаштирилиши лозим. 

Вазир Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги “Ойбек” маҳалласида жойлашган 58-сонли мактаб ва унинг филиалларига 20 тонна яроқсиз кўмир етказиб берилганлиги сабаб мактаб ота-оналар томонидан олиб келинадиган ўтинда, “буржуйка” печкаларда иситиб келинаётганлигини танқид қилган.

Вилоятнинг Қамаши туманидаги 85-мактаб филиали, Наманган вилояти Уйчи туманидаги 4-сон мактабда ҳам аҳволи ҳам ўта ачинарлиэканлиги қайд этилган.

Вазир тизим раҳбарлари ҳокимликлар билан муаммоларни ҳал этиш масалаларини тезкорлик билан амалга ошириши зарурлиги айтиб ўтган.  Бу борада сусткашликка йўл қўйган масъулларга тегишли интизомий жазо чоралари қўлланилган.

Шунингдек, ўқитувчиларни ўз хизмат вазифасидан ташқаридаги ишларга жалб қилмаслик бўйича  огоҳлантирилган.  Ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган тизимга доир танқидий материалларга ўз вақтида муносабат билдириш, келтирилган муаммоларни тезкор ўрганиш бўйича барча даражадаги раҳбар ва масъуллар қатъий огоҳлантирилган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1