АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 12-17 даражани ташкил этади

'Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 12-17 даражани ташкил этади'ning rasmi

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолида ва чўл ҳудудларида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 12-17° гача исийди.  

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Кундузи ҳаво 14-16° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 6-11° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар