Владимир Норов Россия элчисига “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишонини топширди

СИЁСАТ 26.11.2022, 09:48
Владимир Норов Россия элчисига “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишонини топширди

Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгиновни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, учрашув давомида Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик муносабатларининг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.

Халқаро ва минтақавий институтлар доирасидаги томонларнинг ўзаро ҳамкорлиги юзасидан фикр алмашилди. Турли даражалардаги келгуси тадбирлар жадвали ва уларнинг кун тартиби кўриб чиқилди.

Иқтисодий дипломатияни жадаллаштириш, шу жумладан, товар айирбошлаш кўрсаткичларини янада ошириш, инвестицияларни жалб қилиш, савдо, энергетика, саноат, металлургия, қишлоқ хўжалиги, транспорт, инфратузилма, банк-молия сектори ва бошқа соҳалардаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув давомида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Олег Мальгиновга миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун "Халқлар дўстлиги" кўкрак нишонини топширди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1