АҚШда коронавируснинг хавфли қўзғатувчиси яратилди – Кириллов

ДУНЁ 26.11.2022, 19:44
АҚШда коронавируснинг хавфли қўзғатувчиси яратилди – Кириллов

РФ Қуролли Кучларининг Радиоактив, кимёвий ва биологик ҳимоя (РХБЗ) бўлинмаси бошлиғи генерал-лейтенант Игор Кириллов брифингида қуйидагиларни таъкидлади: 

- Бостон университети коронавируснинг Омикрон штамми ва Ухан варианти асосида сунъий қўзғатувчисини яратди.

- АҚШдаги биологик лабораториялар фаолиятида 200дан ортиқ қоидабузарликлар қайд этилган

- АҚШ Мудофаа вазирлигининг Украинада ҳудудида олиб борган кимёвий ва биологик тадқиқотлари натижалари америкаликлардан яширилган. Ушбу маълумотлар Пентагон ҳисоботларидан бутунлай чиқариб ташланган. 

- Россия Мудофаа вазирлиги қўлга киритган ҳужжатлар Киев ва Вашингтон биологик хавфли қўзғатувчилар яратишда ҳамкорлик қилганидан далолат беради.

- Вашингтон бундай лабораторияларни атайлаб учинчи мамлакатларда жойлаштиради, чунки уларда бахтсиз ҳодисалар хавфи юқори. Украинада лабораториялар жойлашган ҳудудларда эпидемик вазият ёмонлашиши кузатилган.

Бу ҳақда "Спутник Ўзбекистон" ёзмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1