1

"Ўзгидромет" ноябрнинг охири ва декабрь бошида бизни қандай об-ҳаво кутаётганини маълум қилди

ЖАМИЯТ 26.11.2022, 20:15
"Ўзгидромет" ноябрнинг охири ва декабрь бошида бизни қандай об-ҳаво кутаётганини маълум қилди

Келаётган ҳафта охирларига бориб, совуқ антициклон чет қисми Ўзбекистонга чуқурроқ кириб келиши ва жойларда ҳароратни сезиларли совитиши кутилмоқда. 

Ўзгидромет прогнозларида 30 ноябрдан бошлаб шимолда ҳарорат -8 даражагача пасайиши айтилган. Юқоридаги картада 1 декабрь куни кундузги 11.00 муддатда республиканинг шимолий ва Навоий вилояти ҳудудларида -6 -8 даража совуқ бўлиши кўрсатилган. 

2 декабрь кунидан бошлаб антициклон четки қисми республиканинг жануби ва шарқи томон ҳаракатланиб, кўплаб вилоятларда ҳароратни сезиларли пасайишига олиб келади. Мана шу даврдан бошлаб, нам ҳаво оқимлари охирги босқичидан республика катта қисмида қор ёғишини кузатиш мумкин. Вазиятни кузатамиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1