Япониялик олимлар хурмо организмга коронавирус билан курашишда ёрдам беришини аниқлади

ДУНЁ 26.11.2022, 20:40
Япониялик олимлар хурмо организмга коронавирус билан курашишда ёрдам беришини аниқлади

Япониянинг Кашиҳара шаҳридаги Нара тиббиёт институти олимлари хурмо организмга коронавирус инфекциясига қарши курашишда ёрдам беришини aниқлади.

Қайд этилишича, тажриба сичқонларда ўтказилиб, уларнинг рационига хурмо таркибидаги асосий модда бўлган танинни киритишган. Шундан сўнг уларга вирус инфекцияси юқтирилган. Тўлиқ текширувдан кейин, танин олмаган тажриба сичқонлари гуруҳи вирус билан касалланишнинг юқори даражасини намоён қилган ва уларда ўпка пневмонияси ривожланиб кетган. Танин билан даволанган кемирувчилар гуруҳида пневмония ҳолатлари қайд этилмаган ва умуман олганда, иккинчи гуруҳ кемирувчилари ўзларини анча яхши ҳис қилишган.

Шундай қилиб, тадқиқотчилар хурмо таркибидаги танин вируснинг кўпайишига тўсқинлик қилади ва хурмо истеъмол қилиш Cовид-19 нинг оғир шакллари ривожланиш хавфини камайтиради деган хулосага келишди. Шунингдек, таниндан ташқари, хурмода А, C, Б1, Б2, Б3, шунингдек фосфор, калсий, калий, темир ва натрий каби моддалар ҳам мавжуд.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+13.97° ҳаво очиқ
Валюта курси
11342.59
USD 25.53
12212.57
EUR -156.98
160.74
RUB -0.21
1