Истанбулдан Фарғонага учган самолёт ноқулай об-ҳаво туфайли Тошкентга йўналтирилди

ЖАМИЯТ 26.11.2022, 22:25
Истанбулдан Фарғонага учган самолёт ноқулай об-ҳаво туфайли Тошкентга йўналтирилди

Бугун, 26 ноябрь куни Фарғона халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли HY-278 Истанбул – Фарғона рейси Тошкент халқаро аэропортига йўналтирилди.

Шу муносабат билан, HY-082 Фарғона – Тошкент рейси қолдирилганини маълум қиламиз, дея хабар бермоқда "Uzbekistan airways" ахборот хизмати.

Йўловчилар бекор бўлган қатнов авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эгадирлар.

“Uzbekistan airways” АЖ Ахборот хизмати авиакомпания учун йўловчилар хавфсизлиги юқори ўринда туришини эслатиб ўтади. Келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилар ва уларни кутиб олувчилардан узр сўраймиз, дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+4.97° ҳаво очиқ
Валюта курси
11350.18
USD 7.59
12157.18
EUR -55.39
160.05
RUB -0.69
1