1-2 декабрь кунлари Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона водий вилоятларида ёғаётган ёмғирлар қорга айланиш эҳтимоли ортди. Бу ҳақда Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогнозлари, тадқиқотлар, маърузалар канали муаллифи Э. Абдулаҳатов хабар бермоқда.
"Ўзгидромет"га таяниб келтирилишича, янги декабрь ойининг дастлабки икки кунида Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Тошкент ва Фарғона водий вилоятларида аҳоли "қор ёғиш ҳодисаларига" гувоҳ бўлишлари мумкин.
Шу жумладан, 1-2 декабрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудларида ҳаво ҳарорати -10 даража совуқ бўлиши, 29-30 ноябрь кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида кучли қор бўронлар кузатилиши маълум қилинмоқда.