Телеўйин иштирокчилари 2 млрд сўмга алданди

ЖАМИЯТ 28.11.2022, 15:20
Телеўйин иштирокчилари 2 млрд сўмга алданди

Ўзбекистоннинг тижорат телеканалларида ютуқ учун катта пул мукофоти ҳамда совринлар қўйилган ўйинлар намойиши авж олмоқда. Бундай телекўрсатувларда иштирокчилар осонгина телефон, мебель, йирик маиший техника жиҳозлари, тилла ва автомашиналарни ютиб олишлари мумкин.Телекўрсатувлар рейтинги билан бир қаторда кўрсатувда иштирок этиш истагида бўлганлар сафи ҳам ортиб бормоқда.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан телеканалларда намойиш этилган “ОМАДИНГИЗНИ БЕРСИН” ўйинида қўлга киритган ютуқларини олиш имкони бўлмаётгани ҳақида мурожаатлар келиб тушмоқда.  Бу ҳақда агентлик маълум қилмоқда.

Маълум қилинишича, бугунги кунга келиб, телеўйин иштирокчиларининг қўлига етиб бормаган умумий ютуқлари 2 миллиард сўмни ташкил этади.

Телекўрсатувнинг 4-сонида иштирок этиб, 20 миллион сўм ютиб олган Фарғона вилояти Учкўприк туманида яшовчи М.У.,   10-сонида бир йўла 10 миллион сўм, кир ювиш машинаси, ноутбук ва “Нексия 3” автомашинасини ютиб олган амударёлик О.Ж.ларнинг шу кунгача совринлари берилмаган.

Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи А.М. ҳам ютган "Дамас" автомашинасини ҳамон кутмоқда. Алданганлар рўйхати ёзсак ҳали чўзилади.

Агентлик сўрови ва ўйин ҳомийси тақдим этилган маълумотга кўра, намойиш этилган  кўрсатувнинг жами 15 та сони ғолибларидан фақат 1-, 2-, 3 ва 12-сонларида бир нафардан иштирокчи ўз ютуқларини қўлга киритган, холос. Қолган 55 иштирокчи бугунги кунгача совринларини кутишмоқда.Таъкидлаш жоизки, телеўйинга иштирок этиш ва соврин ютиш умидида республикамизнинг турли вилоятларидан иштирокчилар пойтахтга келишган.

Аайтилишича, агентликнинг Махсус комиссияси томонидан “MIA- МАА” МЧЖга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 21-моддалари талаблари бузилганлиги ҳолати бўйича иш қўзғатилган ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан Кўрсатма берилган.

Шу билан бирга Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан тўпланган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.
 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+11.97° ҳаво очиқ
Валюта курси
11342.59
USD 25.53
12212.57
EUR -156.98
160.74
RUB -0.21
1