Minerva city компанияси вакилининг ОАВга берган интервюси муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Унда Minerva City асосчиси Жаҳонгир Ортиқхўжаевни шантаж қилишда айблади.
“Ортиқхўжаев менга ёки 100 млн доллар берасан, ёки Lake City лойиҳасидан воз кечасан, деди”, - дейди у.
Ҳолатга Тошкент шаҳар ҳокимлиги муносабат билдирди.
“Тарқатилаётган Минерва сити компанияси вакили Мурали Лал Жаланнинг интервьюсида Тошкент шаҳар ҳокимига нисбатан айтган гаплари ҳуқуқий баҳо берилмагунга қадар давлат хизматчисини обрўсизлантиришга қаратилган деб ҳисоблаймиз.
Мурали Лал Жаланнинг гапларини асосли ёки асоссизлигини текшириш учун ва айбдорларга нисбатан қонуний чора кўришларини сўраб Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига мурожаат қилинади.
Барча оммавий ахборот воситаларини Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан ушбу ҳолатни қонуний асосда ўрганиб чиқилгунга қадар, асоссиз маълумотларни тарқатмасликка чақирамиз“, - дейилади расмий муносабатда.