1

Махсуслаштирилган тиббиёт муассасаси Зангиотадаги юқумли касалликлар шифохонасига кўчирилади

ЖАМИЯТ 29.11.2022, 22:04
Махсуслаштирилган тиббиёт муассасаси Зангиотадаги юқумли касалликлар шифохонасига кўчирилади

Тошкент шаҳридаги махсуслаштирилган тиббиёт муассасаси Зангиотадаги юқумли касалликлар шифохонасига кўчирилади. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда келтирилишича, ушбу шифохона 2012 йилда ташкил этилганганлиги боис тиббиёт муассасасининг иситиш тизими бутунлай яроқсиз ҳолга келиб қолган.

«Сўнгги пайтларда сув қувурлари носоз бўлиб, бу ҳолат шифохонада даволанаётган беморларни иссиқ сув билан таъминлашда турли муаммоларни юзага келтирмоқда. Бундан ташқари, баъзи хоналар таъмирталаб аҳволда бўлиб, даволаш муолажаларини тўлиқ амалга оширишнинг имкони йўқ», — дейилади хабарда.

Шу сабабли Республика санитария- эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан ўтказилган ўрганишлар якунига кўра, ушбу махсуслаштирилган тиббиёт муассасаси иш фаолияти тўхтатилди.

Қайд этилишича, беморларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш мақсадида мазкур шифохона 2022 йилнинг 1 декабридан вақтинча Республика махсус 2-сон Зангиота шифохонасига кўчирилади. Фаолияти тўхтатилган объектда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1