АсосийJinoyat

ИИБ ходимини ўлдирган шахсни қўлга олиш учун барча зарур чоралар кўрилмоқда — Бош прокуратура

'ИИБ ходимини ўлдирган шахсни қўлга олиш учун барча зарур чоралар кўрилмоқда — Бош прокуратура'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, шу тун Тошкентда чақирув бўйича воқеа жойига етиб борган ИИБ ходими ўлдирилди

Айни пайтда Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар қилишича, Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Олмазор туманида ИИО ФМБ профилактика инспектори қасддан ўлдирилганлиги ҳолати юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Ҳозирда прокуратура ҳамда ички ишлар органларининг малакали ва тажрибали ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи ташкил қилинган бўлиб, ходимнинг ҳаётига тажовуз қилишда гумонланаётган шахсни қўлга олиш барча зарур чоралари кўрилмоқда.

Бош прокуратура жамоаси оғир жудоликка учраган марҳум ходимнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдиради.

    Бошқа янгиликлар