⚡️Катта миқдордаги наркотик модда сақлаётганлар Фарғонада қўлга олинди (видео)

ЖИНОЯТ 30.11.2022, 18:12
⚡️Катта миқдордаги наркотик модда сақлаётганлар Фарғонада қўлга олинди (видео)

30 кг.дан ортиқ наркотик моддалар мусодара қилинди. Бу ҳақда “Darakchi.uz”га ДХХ матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, ДХХ фарғоналик фуқаронинг хонадонида, ерга кўмилган 21 кг. 579 гр. “гашиш” борлигини аниқланди.

Наркотик тожикистонлик наркокуръерлар томонидан контрабанда йўли билан олиб келиниб, Тошкент шаҳри ҳамда Фарғона водийси вилоятларида сотиш режалаштирган.

Жиноий шерикларни аниқлаш мақсадида тадбир давом эттирилди ва “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган “Нексия” Поп туманида тўхтатилди. Натижада, Фарғона туманида яшовчи фуқаро автомашинасининг юкхонасида 2 кг. 816 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланди.

ДХХ ва ИИБ ҳамкорликда ўтказилган тадбирда эса Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаронинг хонадонида 4 кг. 831 гр. “опий” ва 995 гр. “гашиш” моддалари борлиги маълум бўлди.

Ушбу гиёҳвандлик воситалари Қўқон шаҳрида яшовчи шахсга тегишли бўлиб, Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган наркотикларни Тошкент шаҳрида сотишни режалаштирган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1