АсосийSiyosat

Ўзбекистон ТИВ 35 кишини ҳалок қилган Афғонистондаги портлаш юзасидан баёнот берди

'Ўзбекистон ТИВ 35 кишини ҳалок қилган Афғонистондаги портлаш юзасидан баёнот берди'ning rasmi

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистоннинг Саманган провинциясида содир бўлган террорчилик хуружи юзасидан баёнот берди.

Баёнотда Айбак шаҳридаги асосан ёшлар қурбон бўлган портлаш кескин қораланган. Шунингдек, бундай зўравонлик ҳаракатлари мамлакатда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатишга ҳамда миллий келишувга эришишга тўсқинлик қилиши таъкидланган.

"Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдирамиз, жароҳатланганларнинг тез фурсатларда соғайиб кетишини тилаймиз", дейилади вазирлик баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Айбак шаҳридаги "Жиҳодия" мадрасасида пешин намозига барча талабалар йиғилган вақтда портлаш содир бўлган. Ҳодиса оқибатида 35 нафар одам ҳалок бўлган, уларнинг 10 нафари ўқувчилардир. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар