АсосийDunyo

ИШИД етакчиси ўлдирилди

'ИШИД етакчиси ўлдирилди'ning rasmi

“Ислом давлати” террорчилик гуруҳи етакчиси жангда ҳалок бўлди. Бу ҳақда сўнгги ўн йиллик ўрталарида Ироқ ва Суриянинг катта қисмини эгаллаб олган жиҳодчи ташкилот вакиллари маълум қилди, дея хабар бермоқда "euronews".

Жангарининг қандай шароитларда ўлимига аниқлик киритилмаган. У ҳақида кам нарса маълум: у ўзини Абу Ҳасан ал-Ҳошимий ал-Қурачи деб атаган, ироқлик ва 42 ёшда бўлган. У 2022 йилнинг февралида ўзидан олдинги раҳнамо йўқ қилинганидан сўнг ИШИДга раҳбарлик қилиб келаётган эди.

Ташкилот, шунингдек, “мусулмонлар халифаси” деб аталган янги шахс тайинланганини ҳам эълон қилди. Шунингдек, у ҳақида кам маълумот мавжуд, фақат унинг исми Абу ал-Ҳусайн ал-Қурачий. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар