1

Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасида тайинловлар амалга оширилди

ЖАМИЯТ 01.12.2022, 17:33
Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасида тайинловлар амалга оширилди

Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосарлари лавозимларига ўтказилган очиқ танлов натижаларига кўра, қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги  Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан :

  • Сатвалдиев Нодиржон Абдувахидович Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғининг тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

️ Н.Сатвалдиев 2009 йилда Тошкент тиббиёт академиясини тамомлаб, ўз иш фаолиятини фармацевтик компания менежери сифатида бошлаган. Кейинчалик Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлими клиник ординатори, шифокор-статисти, Маслаҳат поликлиникаси мудири, бош шифокор лавозимларида меҳнат қилган.

  • Абдуллаева Муаттархон Илёсовна Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳамда репродуктив саломатлик бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

М. Абдуллаева 1997 йил 1-Тошкент давлат тиббиёт институти (ҳозирги Тошкент тиббиёт академияси)ни тамомлаб, ўз иш фаолиятини Ангрен шаҳар шифохонасида врач-терапевт сифатида бошлаган. Кейинчалик Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги 3-сон оилавий поликлиника бош шифокори, Яшнобод тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган.  ️Мутахассис ҳозирга қадар ушбу бошқарма бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳамда репродуктив саломатлик бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

  • Исабеков Ботирбек Абдулла ўғли Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғининг рақамлаштириш ва давлат-хусусий шериклик бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

️Б. Исабеков 2001 йил 2-Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Тошкент вилоят тез тиббий ёрдам станциясида иш бошлаган мутахассис кейинчалик Учтепа туманидаги 30-сон оилавий поликлиникада, Учтепа туман тиббиёт бирлашмасида, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тасарруфидаги хўжалик ҳисобидаги тиббий кўрик бўлимида қатор масъул вазифаларда ишлаган. У Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасида бош мутахассис, бошқарма бошлиғи ўринбосари ва бошқарма бошлиғи каби вазифаларда ҳам меҳнат қилган.  Мутахассис ҳозирга қадар ушбу бошқарма бошлиғининг рақамлаштириш ва давлат-хусусий шериклик бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1