Ангрен ҳокими ёрдамчиси ишдан бўшашидан бир неча кун ўтиб, ўзини отиб, ўлдирди

ЖИНОЯТ 03.12.2022, 16:10
Ангрен ҳокими ёрдамчиси ишдан бўшашидан бир неча кун ўтиб, ўзини отиб, ўлдирди

Ангренда собиқ ҳоким ёрдамчиси ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, кеча, 2 декабрь куни соат 15:00 ларда Ангрен шаҳрининг ”Улуғбек” маҳалласида яшовчи, тўрт фарзанднинг отаси, 39 ёшли Б.Н. ўз хонадонида жонсиз ҳолда топилган. Аниқланишича, ”Овчилик“ бирлашмасига қонуний аъзо бўлган Б.Н. ўзига тегишли бўлган ов қуролидан танасининг чап кўкрак соҳаси қисмига тақаб сочма қўрғошинли ўқдан бир маротага узган ва олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган. 

Ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида фуқаро Б.Н. Ангрен шаҳар “Дорилфунун” МФЙда ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлагани ва шу кунлардан ишдан бўшагани маълум бўлган. Шунингдек, у отасининг вафотига кўп бўлмагани боис тушкун кайфиятда юргани аниқланган.

Ҳозирда ҳолат бўйича қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1