Ўзбекистонга ноқонуний кириб келган шахслар қидирилмоқда

ЖАМИЯТ 03.12.2022, 17:28
Ўзбекистонга ноқонуний кириб келган шахслар қидирилмоқда

Жорий йилнинг 17 ноябрь куни Қозоғистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига ноқонуний кириб келган 1992 йилда туғилган Жамалов Бақижон Ибрагим ўғли (Қозоғистон Республикаси фуқароси, Остона шаҳри, Кабанбой Батир кўчаси 60/1 уй 3 хонадонда яшовчи) ва унинг шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғига нисбатан Тошкент вилояти ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 223 моддаси 2 қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.

Худди шунингдек, 2022 йил 17 ноябрь куни Қозоғистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига ноқонуний кириб келган 1999 йилда туғилган Нугманова Нодирабегим Аманжул қизи (Қозоғистон Республикаси фуқароси, Актау қаласи 12А-кичич тумани 14 уйда яшовчи)га нисбатан ҳам Тошкент вилояти ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 223 моддаси 2 қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ҳурматли фуқаролар, агарда сиз ушбу шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз ёки унга ўхшаш шахсни кўрсангиз, 102 рақами ёки +998999229677, +998999896288, +998991041212 орқали хабар беришингизни сўраймиз. Махфийлик кафолатланади. Ёрдамингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдирамиз, дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1