Самарқандда мактаб “замдиректор”и калтакланди. Бунга ўқувчининг жароҳатлангани сабаб бўлган

ЖАМИЯТ 03.12.2022, 19:29
Самарқандда мактаб “замдиректор”и калтакланди. Бунга ўқувчининг жароҳатлангани сабаб бўлган

Самарқандда мактаб директорининг ўринбосари калтакланди. Ҳодиса бўйича Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати маълумот тақдим этди.

Маълум қилинишича, 2022 йил 17 ноябрь куни Тойлоқ туманидаги 6-сон умумтаълим мактаби ўқувчиси 2007 йилда М.Д. дарс вақтида ручкани синфдошига қарата отган. Ручка унинг синфдоши, 2007 йилда туғилган Х.Н.нинг кўзига тегиб жароҳат етказган.

Ўқувчи шифохонага олиб борилиб, унга тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолатдан хабар топган вояга етмаган Х.Н.нинг онаси Тойлоқ тумани “Давлатобод” маҳалласида яшовчи 1982 йилда туғилган В.Ш. умумтаълим мактабига бориб, мактаб директорининг маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари билан тортишиб, қизини шу аҳволга тушишига уни сабабчи қилиб кўрсатиб, унинг турли жойларига уриб, жароҳат етказган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тойлоқ тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+1.97° ҳаво очиқ
Валюта курси
11350.18
USD 7.59
12157.18
EUR -55.39
160.05
RUB -0.69
1