АсосийДУНË

Назорат тадбирларида контрабанда ва контрафакт маҳсулотлари фош бўлмоқда

Контрабанда махсулотлари хамда яширин цехлар томонидан ишлаб чикарилаётган контрафакт маҳс...

'Назорат тадбирларида контрабанда ва контрафакт маҳсулотлари фош бўлмоқда'ning rasmi

Контрабанда махсулотлари хамда яширин цехлар томонидан ишлаб чикарилаётган контрафакт маҳсулотларининг мамлакат иқтисодиётига таъсири хамда инсон саломатлиги учун хавфи... Мазкур масала Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилган матбуот анжуманининг асосий мавзуси бўлди. 

Қайд этиш керак, Агентликнинг асосий вазифларидан бири ваколатли органлар томонидан ишончли маълумотлар мавжуд бўлган ҳолларда тегишли рухсатномаларсиз ишлаб чиқарилган ёки сотилаётган, акциз маркалари бўлмаган ёки қалбакилаштирилган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини аниқлаш тадбирларини ишлаб чиқиш, шунингдек, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тушишини таҳлил килиб, келгусидаги харакат дастурларини белгилашдир. Шунга мувофиқ, тизимда олиб борилган ишлар, аниқланаётган контрабанда маҳсулотлари ҳақида фактлар келтирилди. 

НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИДА ФОШ БЎЛГАН КОНТРАФАКТЛАР

2022 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида контрафакт маҳсулотларга қарши курашиш фаолиятида аниқланган ҳолатларга тўхталадиган бўлсак, Агентлик томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда жами 50 та назорат тадбирлари ўтказилди. Жумладан, 3 та алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарида текширувлар, 34 та чакана савдо нуқталарида, 8 та қўйиб сотиш нуқталарида ва 1 та улгуржи савдо нуқтасида назорат тадбирлари ўтказилган. Олиб борилган ўрганишлар натижасида 4 та яширин цех аниқланган. Ушбу ўтказилган назорат тадбирлари мобайнида 10 500 дона қўлбола алкоголь маҳсулотлари, 1095 дона шубҳали акциз маркали алкоголь маҳсулотлари, 978 та акциз маркаси бўлмаган тамаки маҳсулотлари, 16,5 тонна спирт маҳсулотлари контрафакти сотиш ҳолатлари аниқланди.

Ўтган йил билан қиёслайдиган бўлсак, 2021 йилда алкоголь ишлаб чиқариш корхоналарида 5 та текширувлар, 15 та алкоголь маҳсулотларининг чакана савдо нуқталари, 14 та тамаки маҳсулотларининг ноқонуний муомаласи ва назорат қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган 12 та тадбирларда жами 41 та чакана савдо нуқтасида қалбаки акциз маркалардан фойдаланиш, акциз маркаси бўлмаган тамаки маҳсулотларини сотиш ҳолатлари ҳамда Ангрен шаҳри Навоий кўчасида ҳеч қандай ҳужжатларсиз 10 тонна спирт сотиш ҳолатлари аниқланганди.

КИМГА ФОЙДА КИМГА ЗАРАР?!

Алкоголь маҳсулотларини ноқонуний ишлаб чиқариш, уларни реализация қилиш ва тамаки маҳсулотларини сотиш натижасида инсонлар ўлимига ва 30-59 ёшдаги аҳоли орасида жигар ва жигар ичи ўт йўллари раки касалликларининг кўпайишига, мамлакат бюджети даромадлари камайишига, шунингдек, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бозорида жиддий қонунбузарликларга ва қонунийлик даражасининг кескин пасайишига олиб келмокда.

Бунга асосий сабаблардан бири этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш ушбу ноқонуний фаолият учун жавобгарликнинг маъмурий жавобгарлик туридан бошланганлигидир. Дарҳақиқат, ушбу ноқонуний фаолиятлар қилмишининг оқибатлари ҳақида жуда ҳам кўп сўз юритилмоқда, ноқонуний ҳаракатлар оқибатида қанчадан қанча инсонларнинг соғлигига зарар етганлиги тўғрисида маълумотлар ошкора килинганлигига карамасдан ҳозирги кунда ҳам бу турдаги ҳуқуқбузарликлар афсуски ошиб бормоқда. 

    Бошқа янгиликлар