1

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида электр таъминотида чекловлар киритилади

ЖАМИЯТ 05.12.2022, 21:21
Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида электр таъминотида чекловлар киритилади

Энергетика тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш ва электр энергия ишлаб чиқариш объектлари, юқори ва паст кучланишли электр тармоқлари ҳамда трансформатор пунктларида  йирик авариялар вужудга келишини олдини олиш мақсадида Республикамизнинг турли ҳудудларида  электр таъминотида чекловлар киритилмоқда. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ хабар берди.  

Бунинг асосий сабаби республикага кириб келган совуқ ҳаво оқими, айни пайтда кўплаб ҳудудларда қалин қор ёғиши ва ҳароратнинг кескин тушиб кетиши натижасида электр энергиясига бўлган талаб ҳам cезиларли даражада ортгани дейилади хабарда. 

Таъкидланишича, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг барча таркибий корхоналари ишчи-ходимлари томонидан жойларда содир бўлаётган аварияли ҳолатларни бартараф этилмоқда. Бунинг учун республика бўйича жами 1 434 нафар ходимдан иборат 478 та тезкор авариявий чиқиш бригада ҳамда уларга 398 та махсус авариявий чиқиш машинаси ва техникалар сафарбар қилинган. 

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 4 декабрь куни республика бўйича электр энергияси истеъмоли 219 млн кВт.соатни ташкил этган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 22 млн кВт.соат ёки 11% га кўпдир. Шунингдек, декабрь ойининг дастлабки 4 кунида республика бўйича истеъмол ҳажми 875 млн.кВт.соатни ташкил этиб, бу ўтган йилга нисбатан 93 млн.кВт.соат ёки 12% га кўплигини айтиш лозим.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1