1

Нурободдаги кафелардан бирида фуқаро танишини уриб ўлдирди

ЖИНОЯТ 05.12.2022, 21:36
Нурободдаги кафелардан бирида фуқаро танишини уриб ўлдирди

Шу йилнинг 29 ноябр куни соат тунги 1:30ларда Нуробод туманининг Наврўз МФЙ ҳудудидаги "Тож" номли кафе ёнида олдиндан ўзаро таниш бўлган М.Х. ва Х.Ш.лар маст ҳолатда ўзаро тортишиб қолиши натижасида Х.Ш., MX.ni уриб унга тан жароҳати етказган.  

Шифокорлар томонидан кўрсатилган муолажаларга қарамай, олган тан жароҳати натижасида фуқаро М.Х. вафот этган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ хабар берди. 

Хабарда айтилишича, ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида яъни 2022 йил 29 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб,  гумонланувчи ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.  

Фақаро бир кун ўтиб, 30 ноябр куни вафот этган. Шундан сўнг, жиноят иши 104-модда 3-қисми билан қайта малакаланган.

Айни дамда жиноят иши вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси юритувига олинган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1