1

300 дан ортиқ банк карталаридан пулларни талон-торож қилган фирибгар фош этилди

ЖИНОЯТ 08.12.2022, 19:25
300 дан ортиқ банк карталаридан пулларни талон-торож қилган фирибгар фош этилди

Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази матбуот хизматининг маълум қилишича, Самарқанд вилояти Булунғур тумани ИИБга Ж.А. ариза билан мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган банк картасидан 8 миллион 918 минг 900 сўм пул номаълум сабабга кўра ечиб олинганини маълум қилган.

Текширув давомида аниқланишича, Ж.А. телеграм мессенжеридаги “Даврбанк кредит” сохта ботга кирган ва ботда “Даврбанк” орқали онлайн микрокредит олиш имкони борлиги ҳақидаги ёлғон маълумотларга ишониб, зарарли ҳаволага банк картаси маълумотларини киритган. Сўнг пуллар ечилгани маълум бўлди.  

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Фарғона вилоятида яшовчи М.С. содир этгани аниқланган.  

М.С. зарарли ҳавола яратиб, телеграм каналларига тарқатган ҳолда 300 дан ортиқ банк карталари бошқарувини қўлга киритиб, карталардаги пулларни талон-торож қилган. Бир қисмини “1xBet” онлайн қимор ўйинларига, қолган қисмини электрон ҳамёнларга ўтказиб ўзлаштирган. 

М.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1