1

Ўзбекистонда 10-13 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кескин совийди. Айрим ҳудудларда -24 даражагача тушиши мумкин

ЖАМИЯТ 08.12.2022, 20:36
Ўзбекистонда 10-13 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кескин совийди. Айрим ҳудудларда -24 даражагача тушиши мумкин

«Ўзгидромет» Ўзбекистонда 10-13 декабрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти ҳақида хабар берди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража совуқ, 10 декабрда баъзи жойларда 24 даража совуқ, кундузи эса 4-9 даража совуқ бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-11 декабрда 7-12 даража совуқ, 12-13 декабрда 5-10 даража совуқ, кундузи эса 0-5 даража совуқ, Навоий вилоятининг шимолида кечаси 15-20 даража совуқ, кундузи эса 4-9 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 10-12 декабрда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ, 13 декабрда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи эса 3 даража совуқ 2 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9 даража совуқ, кундузи эса 2 даража совуқ 3 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи эса 0-5 даража совуқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 10-11 декабрда кечаси 9-14 даража совуқ, кундузи 4-9 даража совуқ, 12-13 декабрда кечаси 6-11 даража совуқ, кундузи эса 2-7 даража совуқ бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1