1

⚡️Ўзбекистонда муомаладаги нақд пуллар камайди — Марказий банк

ИҚТИСОДИЁТ 14.12.2022, 11:45
⚡️Ўзбекистонда муомаладаги нақд пуллар камайди — Марказий банк

Ўзбекистонда жами пул массаси ноябрь ойида 5,9 триллион сўмга ортиб, 1 декабрь ҳолатига 177,2 триллион сўмга етган. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар қилди

 Маълум қилинишича, бунда миллий валютадаги бошқа депозитлар қолдиғи 3,8 триллион сўмга ва чет эл валютасидаги депозитлар қолдиғи 5,5 триллион сўмга кўпайган бўлса, тор маънодаги пул массаси 3,4 триллион сўмга қисқарган.  

 Хусусан, ноябрь ойида нақд пуллар 2,4 триллион сўмга камайиб, муомалага чиқарилган нақд пуллар қолдиғи 1 декабрь ҳолатига 41,3 триллион сўмни ташкил этган.  

 Йил бошига нисбатан нақд пуллар қолдиғи 12,7 триллион сўмга кўпайган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1