1

Марказий банк асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

ИҚТИСОДИЁТ 15.12.2022, 12:43
Марказий банк асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг йиғилиши ўтказилмоқда. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, йиғилишда асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Тўлиқ тафсилотлар билан яқин вақтларда эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал, 21 апрель куни Марказий банк асосий ставкани йиллик 17 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.  2022 йил 9 июнда эса Марказий банк асосий ставкани 1 фоизга тушириб, 16 фоиз этиб белгилаган. 21 июлда эса 15 фоиз қилиб белгиланган8 сентябрда  ва 27 октябрда 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилган эди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1