АсосийСИËСАТ

Қозоғистонда "Chevrolet" автомобиль заводи қурилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида бир қатор қўшма лойиҳалар амалга оширилади. Бу ҳақда УзА...

'Қозоғистонда "Chevrolet" автомобиль заводи қурилади'ning rasmi

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида бир қатор қўшма лойиҳалар амалга оширилади. Бу ҳақда УзА хабар бермоқда. 

Жумладан, Қозоғистоннинг Караганда вилоятида маиший техника ишлаб чиқариш заводи, Чимкентда инфузион эритмалар корхонаси, Костанайда "Chevrolet" автомобиль заводи қурилади.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Навоий вилоятида минерал ўғитлар ишлаб чиқариш корхонаси, Тошкент вилоятида транспорт-логистика маркази барпо этилади.

Икки давлат раҳбарлари мазкур объектларнинг қурилишига биргаликда старт берди.

    Бошқа янгиликлар