1

Ўзбекистон Европа бозорларига экспорт қилинадига янги маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи

ИҚТИСОДИЁТ 23.12.2022, 14:45
Ўзбекистон Европа бозорларига экспорт қилинадига янги маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Ўзбекистон-Саудия Арабистони бизнес-форумидаги нутқида баён этган.

"Биз Ўзбекистонда ҳам, Саудия Арабистонида ҳам юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган қўшма корхоналарни ташкил этишни режалаштирмоқдамиз.  

Улар келгусида аҳолисининг умумий сони 1,4 миллиарддан кўпроқ потенциал истеъмолчиси бўлган минтақавий ва Европа бозорларига, шунингдек, Катта Араб эркин савдо ҳудуди мамлакатларига экспорт қилинади",  — деган Хўжаев. 

Унинг сўзларига кўра, глобал интеграция ва ҳамкорлик жараёнларида фаол иштирок этиш, шунингдек, жаҳон бозорларига чиқиш учун транспорт йўналишларини диверсификация қилиш зарур. Шунинг учун Ўзбекистон томонидан Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон ва Мозори-Шариф - Кобул - Пешавор темир йўли лойиҳалари илгари сурилмоқда. 

Таъкидланишича, бу лойиҳалар стратегик аҳамиятга эга бўлиб, нафақат Ўзбекистон, балки ушбу ҳудудлар учун ҳам янги имкониятларни очиб беради.

"Ислоҳотларнинг амалга оширилиши туфайли яқин 5 йил ичида ялпи ички маҳсулот ҳажми 100 миллиард долларга, йиллик экспорт эса икки баробарга ошиб, 30 миллиард долларни ташкил этади. Ялпи ички маҳсулотда хусусий секторнинг улуши эса 80 фоизга етади.

Биз ўз олдимизга 2030 йилга бориб дунёнинг аҳоли даромадлари ўртача кўрсаткичдан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олишни аниқ мақсад қилиб қўйганмиз", — деди Хўжаев.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1