АсосийIqtisodiyot

Ўзбекистонда вазирликлар штатлари қисқариши бюджетга қанча фойда келтириши маълум қилинди

'Ўзбекистонда вазирликлар штатлари қисқариши бюджетга қанча фойда келтириши маълум қилинди'ning rasmi

Молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқов Ўзбекистонда  вазирликларнинг штатлари 30 фоизгача қисқартирилиши натижасида бюджетнинг 2,8 триллион сўм маблағи тежалишини айтди. Вазир ўринбосари бу ҳақда Халқаро Пресс клубда гапирди. 

Қайд этилишича, бундай маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш натижасида давлат ғазнаси маблағлари қуйидагича тежалади:

вазирлик ва идоралар штат бирлигини 30 фоизгача қисқартириш ҳисобига 2,4 триллион сўм;

ташкилот ва идораларни мақбуллаштириш ҳисобига бўшайдиган 300 дан ортиқ биноларни сотишдан 300 миллиард сўм;

раҳбар лавозимларини қисқартириш орқали тахминан 55 та автомобилларни ауционда сотиш ҳисобига 16 миллиард сўм;

ҳудудларга хизмат сафарларини қисқартириш, жойлардаги муаммоларни онлайн қабул ёки виртуал ташриф каби замонавий технологиядан фойдаланиш орқали қарийб 17 миллиард сўм;

давлат бошқаруви аппаратини сақлаш билан боғлиқ харажатларини мақбуллаштириш ҳисобига 22 млрда сўм;

расмий тадбирларни ўтказиш бўйича харажатларни мақбуллаштириш ҳисобига 18 миллиард сўм.

Тежалган пуллар ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилади.

    Бошқа янгиликлар