1

Корея Олмалиқ кон-металлургия комбинати учун 12 млн доллар грант ажратади

ИҚТИСОДИЁТ 28.12.2022, 12:21
Корея Олмалиқ кон-металлургия комбинати учун 12 млн доллар грант ажратади

Корея Миллий Ассамблеяси томонидан Олмалиқ кон-металлургия комбинатига 15 млрд вон(12 млн АҚШ доллари атрофида) миқдоридаги грант ажратилиши бўйича қарор қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Мазкур грант маблағлари доирасида Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бирлашмасининг Ўзбек-Корейс илмий техник маркази қошида саноат тажриба цехи ташкил этилади.

Ушбу цехга замонавий лаборатория жиҳозлари ҳамда технологик ускуналари олиб келинади. У ерда илмий ишланмаларни тижоратлаштириш дастурга асосланган ҳолда ишлаб чиқаришни модернизациялаш, янги технологияларни жалб қилиш бўйича тадқиқот ишлари олиб борилади.


 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1