Жорий йилнинг 23-24 январь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг мазкур тузилмага раислиги доирасида ўтказилаётган тадбирда ташқи ишлар вазирлари бошчилигидаги ИҲТга аъзо давлатлар делегациялари, шунингдек, Ташкилот Бош котиби Х.Нозирий иштирок этади.
Маълумот учун, йиғилишни ёритиш истагини билдирган миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига қатор ҳужжатларни тақдим этишлари керак.