Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини очиқ суд жараёнида кўриб чиқиш давом эттирилди.
11 январь куни бўлиб ўтган суд мажлиси тарафларнинг музокаралари эшитилиб бошланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан, давлат айбловчиси судланувчиларга айбланаётган моддалар бўйича уларнинг айбини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олган ҳолда қонунда белгиланган тартибда жазо тайинлашни сўради.
Шунингдек, судланувчи Саламат Калилаев ҳимоячисининг музокара сўзи тингланди.
Қолган тарафларнинг музокаралари 12 январь куни ўтказиладиган суд мажлисида эшитилади, дейилган Олий суд хабарида.
Шунингдек, маълум қилмнишича, очиқ суд мажлисида давлат айбловчиси бош гумондор Даўлетмурат Тажимуратовга 18 йил ва Лолагул Қаллихановага 11 йил озодликдан маҳрум этиш жазосини сўради.
Жиноий ишга дахлдор қолган 20 кишидан 18 нафарига камроқ муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси, судланувчиларнинг икки нафарига эса озодликдан чеклаш жазоси сўралган.
Қолган тарафларнинг музокаралари 12 январь куни ўтказиладиган суд мажлисида эшитилади.