АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда 17 та машина иштирокида катта авария содир бўлди (видео)

Кеча, 12 январь куни Тошкент шаҳрида 17 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир...

'Тошкентда 17 та машина иштирокида катта авария содир бўлди (видео)'ning rasmi

Кеча, 12 январь куни Тошкент шаҳрида 17 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 

Пойтахт ЙҲХБ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот тақдим этди.

Маълум қилинишича, соат 20:40 да Юнусобод тумани Янги шаҳар кўчасида бир қанча транспорт воситалари тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Жами 17 та автомашина ўртасида тўқнашув содир бўлган. Жумладан:

  • Nexia-3 2 та;
  • Nexia-1 2 та;
  • Mercedes-Benz 1 та;
  • Best tune Т 33 1 та;
  • Damas 1 та;
  • Matiz 5 та;
  • Spark 2 та;
  • Kia K5 1 та;
  • Volkswagen 1 та;
  • Isuzu юк машинаси 1 та.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 1 нафар ҳайдовчи ва йўловчи тан жароҳати олган, ҳозирда шифокорлар назоратида.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар