Мирзачўлда электрон ҳисоблагичларни сотиб юборган ЭТК ходими қўлга олинди

ЖИНОЯТ 13.01.2023, 17:31
Мирзачўлда электрон ҳисоблагичларни сотиб юборган ЭТК ходими қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзачўл туман бўлими томонидан Мирзачўл туман ТЭТКнинг мурожаатига асосан терговга қадар текширув  ўтказилди. 

Унда, туман ЭТК электромонтёри А.Х. мутахассис вазифасида ишлаган пайтида, моддий жавобгар шахс бўла туриб, аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчиларга ўрнатилиши лозим бўлган 68 млн сўмлик 85 дона электрон ҳисоблагичларни истеъмолчиларга ўрнатмасдан сотиб юбориб, ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1