АсосийDunyo

Ўтган йили қанча журналист ўлдирилгани очиқланди

'Ўтган йили қанча журналист ўлдирилгани очиқланди'ning rasmi

ЮНЕСКО маълумотларига кўра, 2022 йилда дунёда 86 та журналист ўлдирилган, дея маълум қилди БМТ матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.

Ўтган йили деярли ҳар 4 кунда бир марта ОАВ ходими вафот этган. Бу 2021 йилга нисбатан 50 фоизга кўп. Статистикада журналистлар ўз фаолияти давомида дуч келаётган жиддий хатарлар тилга олинган.

“Бир неча йиллик пасайишлардан сўнг 2022 йилга журналистлар ўлими сони ошиши хавотирларни келтириб чиқарди. Давлатлар бу жиноятларни тўхтатиш учун чоралар кўриши ва айбдорларни жазолаши шарт. Бефарқлик зўравонлик муҳитининг шаклланиши учун асосий омил бўлиб қолмоқда”, – деган ЮНЕСКО бош директори Одре Азуле.

2019-2021 йилларда дунё бўйлаб 58 та ОАВ ходими ўлдирилганди.

Журналистлар дунёнинг барча минтақаларида ўлдирилган. Аммо энг кўп қурбонлар Жанубий Америка ва Кариб ҳавзасига тўғри келди (44 та ҳолат). Осиё-Тинч океани минтақасида 16 та, Шарқий Европада 11 ОАВ вакили ҳалок бўлган. Давлатлар бўйича Мексика (16 та қотиллик), Украина (10 та қотиллик) ва Гаити (9 та қотиллик) етакчилик қилмоқда.

Журналистларнинг ярмидан кўпи ишдан ташқари вақтда ҳалок бўлган. Улар асосан, автотураргоҳларда, уйида ва бошқа жамоат жойларида ўлдириб кетилган. Бу сўнгги йилларда кузатилаётган тенденциянинг давом этаётганини англатади: журналистлар учун хавфсиз жой қолмаяпти.

Сўнгги беш йилда айрим ютуқларга эришилганига қарамай, қотилликларнинг 86 фоизи жазосиз қолмоқда. Бу журналистлар фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши ва журналистиканинг хавфли касб бўлиб қолишига сабаб бўлади.

    Бошқа янгиликлар