АсосийИҚТИСОДИЁТ

"Фарғонаазот" Сингапурнинг Indorama Corporation компаниясига 140 миллион долларга сотилмоқда

Давлат активларини бошқариш агентлиги "Фарғонаазот" устав капиталидаги 99,02 фоиз давлат а...

Давлат активларини бошқариш агентлиги "Фарғонаазот" устав капиталидаги 99,02 фоиз давлат акциялар пакетини хусусийлаштириш бўйича Indorama Corporation (Сингапур) компанияси билан келишувга эришилганини маълум қилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги хабар қилмоқда. 

Маълум қилинишича, жорий йил 16 январь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи арафасида Сингапурда ташкил этилган Бизнес-форумда "Фарғонаазот" устав капиталидаги 99,02 фоиз давлат акциялар пакети бўйича олди-сотди шартномасининг асосий шартлари (Теrm sheet) тўғрисидаги Келишув имзоланди.

Хусусийлаштириш жараёнига Deloitte халқаро консалтинг компанияси етакчи консултант, Халқаро Молия Корпорацияси (IFC) стратегик маслаҳатчи, KPMG халқаро консалтинг компанияси эса мустақил баҳоловчи сифатида жалб этилди.

Энг мақбул таклиф Сингапурнинг Indorama Corporation компанияси томонидан тақдим этилди. Таклифга кўра, сотиб олиш қиймати қарийб 140 миллион доллар (130 млн. доллар ва 107 млрд. сўм)ни ташкил этади.

Шунингдек, инвестор томонидан корхонани модернизация қилиш учун 100 миллион доллар миқдоридаги инвестиция киритиш мажбурияти олинади.

Келишилган шартларга кўра, Инвесторнинг мажбуриятларига Корхонанинг барча жорий ижтимоий дастурларини сақлаб қолиниши, жумладан, ходимлар сонини ва иш ҳақларини қисқартирмаслик, ходимларнинг малакасини ошириш ҳамда замонавий экологик назорат тизимини ишлаб чиқиш киради.

Корхонани хусусийлаштириш натижалари Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясининг тегишли қарори билан маъқулланган.

Битимни тўлиқ якунлаш учун, Корхонага ишлаб чиқариш мақсадлари лозим бўлган эҳтиёжларни, шу жумладан, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг эркин бозорини йўлга қўйиш ва табиий газ таъминоти каби масалаларнинг норматив ҳуқуқий ечимини таъминлаш зарур бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилди'ning rasmi

    ИҚТИСОДИЁТ 05.07.2024 04:00

    “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилди

     “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ  тизимида KPMG халқаро компанияси билан ҳамк...

    'Долларнинг расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

    ИҚТИСОДИЁТ 04.07.2024 11:15

    Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 5 июлда амалда бўладиган қиймати...

    'Шакар, цемент ва буғдой нархи тушди'ning rasmi

    ИҚТИСОДИЁТ 01.07.2024 15:45

    Шакар, цемент ва буғдой нархи тушди

    Ўтган ҳафта давомида, яъни 24 – 30 июнь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржа...

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    ИҚТИСОДИЁТ 01.07.2024 11:21

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 2 июлда амалда бўладиган қиймати...

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    ИҚТИСОДИЁТ 28.06.2024 11:07

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 1 июлда амалда бўладиган қиймати...