1

Истанбулнинг тарихий савдо маркази — “Grand Bazaar” қайта таъмирланганидан сўнг 2022 йилда қарийб 40 миллион зиёратчини қабул қилди

ДУНЁ 18.01.2023, 12:43
Истанбулнинг тарихий савдо маркази — “Grand Bazaar” қайта таъмирланганидан сўнг 2022 йилда қарийб 40 миллион зиёратчини қабул қилди

Истанбулнинг тарихий савдо-сотиқ маркази бўлган “Grand Bazaar” қайта таъмирланганидан сўнг 2022 йилда қарийб 40 миллион киши томонидан зиёрат қилинди. Бу ҳақда Туркия Маданият ва туризм вазилиги маълумотида қайд этилди. 

Лабиринтли ички маконга эга бўлган иншоотда тўқимачиликдан антиқа буюмларгача бўлган барча турдаги маҳсулотлар сотиладиган минглаб дўконлар мавжуд ва асрлар давомида харид қилиш манзили бўлиб келган. Ҳар куни минглаб ишчилар ва харидорларнинг айланмаси билан кичик бир шаҳарга ўхшаш ёпиқ мажмуа бўлган “Буюк бозор” ўтган йили қайта таъмирдан сўнг, ташриф буюрувчиларни кутиб олишни бошлади. Капали Чаршига ташриф буюрувчилар сони 2021 йилдаги 25,5 миллиондан қарийб 56 фоизга ошиб, 2022 йилда, тахминан, 40 миллионга етди. Бу кўрсаткичлар шуни англатадики, ўтган йили “Grand Bazaar”га кунига ўртача 100.000 киши ташриф буюрган.

Бу дунёдаги энг катта ёпиқ бозорлардан бири бўлиб, 66 кўча ва 4000 дан ортиқ дўконлардан иборат.

Истанбулдаги Нуруосмание, Мержан ва Беязит ўртасида жойлашган GrandBazaar тарихи ХV аср ўрталарига тўғри келади. Истанбулнинг энг муҳим диққатга сазовор жойларидан бири бўлган “Grand Bazaar”нинг пойдевори 1461 йилда Аясофяга даромад келтириш учун Фотиҳ Султон Меҳмет томонидан қурилган иншоотлар билан қўйилган. Вақт ўтиши билан минтақанинг энг муҳим савдо марказига айланган Капали Чарши, бутун дунёдан заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлар сотиладиган муҳим молиявий марказ бўлиб хизмат қила бошлади.

Нафақат энг қадимий, балки дунёдаги энг йирик савдо маркази сифатида таърифланган “Grand Bazaar” турли ёнғин ва зилзилалардан сўнг машҳур меъморлар, жумладан Саркис Балян томонидан бир неча марта таъмирланган. Тарихий ва маданий аҳамиятга эга бўлган Капали чарши - адабиёт, саёҳатномалар ва санъат соҳасида муҳим ўрин эгаллаган ва дунёдаги энг кўп ташриф буюриладиган тарихий бозорлардан бири сифатида эътиборни тортишда давом этмоқда.

500 йиллик тарихий жараён давомида қўшимчалар киритилган 2500 га яқин иш жойига эга тарихий “Grand Bazaar”да гиламдан сумкагача, тўқимачилик маҳсулотларидан олтин ва кумуш тақинчоқларгача, антиқа ашёлардан сопол буюмларгача сон-саноқсиз маҳсулотларни учратиш мумкин. Бозор ҳунармандчилигига ихтисослашган ҳунармандлар жойлашган хон (меҳмонхона) бўлимида 1200 га яқин иш ўрни мавжуд. 

Капали Чаршига ташриф буюриш, Истанбулнинг тарихий ҳавосидан нафас олиш ва унинг иқтисодий динамикасини кузатиш, бир сўз билан айтганда, бутун Истанбулни бозор орқали кўриш имкониятини беради. Мукаммал буюмни излаш, “Grand Bazaar”нинг айланма кўчалари ва ўтиш жойлари бўйлаб ажойиб сайр қилиш, кўплаб кафе ва ресторанлар, шунингдек, мафтункор дўконларни учратиш билан якунланиши мумкин.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1