1

ДХХ:Навоийда Тожикистондан келтирилган қарийб 5 кг наркотик модда мусодара қилинди

ЖИНОЯТ 19.01.2023, 19:12
ДХХ:Навоийда Тожикистондан  келтирилган қарийб 5 кг наркотик модда мусодара қилинди

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда кўп босқичли тезкор тадбир ўтказилди.

Дастлаб Кармана туманида жойлашган «Самарқанд мунтазам» ЙПХ масканида «Спарк» русумли автомашина тўхтатилиб текширилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, Урганч туманида яшовчи, 1999 й.т., муқаддам судланган А.Б.нинг ёнида 992 гр. "гашиш" моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида у наркотик моддани Ургут туманида истиқомат қилувчи, 1996 й.т., муқаддам судланган Т.М.дан сотиб олганлиги маълум бўлиб, у ҳам қўлга олинди.

Ўз навбатида ушбу наркосавдогар ажал оғусини Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаролардан харид қилганлиги аниқланди ва унинг иштирокида назорат остида олиш тезкор-қидирув тадбири ўтказилди.

Жумладан, Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1991 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун судланган аёл Х.Х. ва унинг турмуш ўртоғи, 1982 й.т. Х.Ф. 2 кг 966 гр. "гашиш" моддасини 21 минг АҚШ долларига сотаётган вақтларида ушланди.

Бундан ташқари, тезкор тадбир давомида Булунғур туманида яшовчи, 1985 й.т. Х.М. ҳам 954 гр. "опий" моддасини Самарқанд шаҳрида сотаётган вақтида қўлга олинди.

Таъкидлаш лозимки, ушбу гиёҳвандлик воситалари Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан келтирилган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддасида 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1