1

Москва — Гоа йўналишидаги рейс портлатиб юбориш таҳдиди туфайли Ўзбекистонга йўналтирилди

ДУНЁ 21.01.2023, 12:21
Теглар: Москва, Гоа, Azur Air
Москва — Гоа йўналишидаги рейс портлатиб юбориш таҳдиди туфайли Ўзбекистонга йўналтирилди

Azur Air авиакомпаниясининг Perm-Goa рейси бомба таҳдиди туфайли Ўзбекистонга йўналтирилди, дея хабар қилди Ҳиндистон фуқаро авиацияси вазирлигига таяниб ТАСС. 

“Самолётга бомба ўрнатилгани ҳақида электрон почта хабари келиб тушганидан сўнг маҳаллий вақт билан соат 12.30 да Даболим аэропорти директори томонидан рейс бошқа жойга йўналтирилди”, - деб хабар берди Ҳиндистоннинг ANI агентлиги.

Расмийларга кўра, самолёт бортида 240 га яқин одам бўлган.

Қайд этилишича, бундай ҳолат иккинчи марта кузатилмоқда. 9 январь куни Россиянинг Azur Air авиакомпаниясининг Москва-Гоа йўналишида 244 нафар йўловчи ва экипаж аъзолари билан парвоз қилаётган самолёти бортидаги ёлғон бомба хабари туфайли Ҳиндистоннинг Гужарат штатига фавқулодда қўнишни амалга оширган.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Бангкокдан Москвага учаётган самолёт ҳомиладор аёлнинг муддатидан аввал бошланган дарди туфайли Самарқандга фавқулодда қўнган эди

Шарҳлар

Москвада мусулмонлар митинг ўтказди (видео)

22.07.2023, 12:18

21 июль куни мусулмон динига эътиқод қилувчи фуқаролар оломон Москва кўчалари бўйлаб юриш қилди. Улар Россия хавфсизлик кучларининг ҳаракатларига қарши намойиш ўтказган.Яъни, бир неча кун...
Москвада автобуслардан ўзбек тилидаги рус армиясига чақириқлар олиб ташланди

12.12.2022, 09:00

Сал аввал Россияда яна урушга мигрантларни жалб қилиш учун катта тарғибот ишлари бошлангани ҳақида хабарлар пайдо бўди. Ижтимоий тармоқларда Москава шаҳридаги метроларда, ўзбеклар кўп юрадиган...
Москвада пичоқлаб кетилган ўзбекистонлик тиш шифокори вафот этди

18.12.2021, 14:14

Мосвакада ўзбекистон тиш шифокори пичоқланиш оқибатида вафот этди. Бу ҳақда KP хабар берди.Маълум бўлишича, 13 декабрь куни Москва вилоятининг Жанубий Медведково туманидаги хусусий шифохонада ишлаб...
Москвадаги ўзбекистонликлар бепул тил курсида ўқишни бошлади

27.08.2021, 17:14

Россия Федерацияси ҳудудидаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини касб-ҳунар ва рус тилига ўқитиш ишларини ўрганиш мақсадида ушбу давлатга ташриф буюрган Ишчи гуруҳи Москва шаҳрида "Крост" компанияси раҳбарияти...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1