АсосийDunyo

⚡️Бангкокдан Москвага учаётган самолёт ҳомиладор аёлнинг муддатидан аввал бошланган дарди туфайли Самарқандга фавқулодда қўнди

'⚡️Бангкокдан Москвага учаётган самолёт ҳомиладор аёлнинг муддатидан аввал бошланган дарди туфайли Самарқандга фавқулодда қўнди'ning rasmi

"Аэрофлот" авиакомпаниясининг Бангкок-Москва йўналиши бўйича АФЛ271 рейси бўлган самолёти Самарқандда фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар қилди. 

Маълум қилинишича, бортида 114 йўловчи бўлган самолёт маҳаллий вақт билан 17:52 да Самарқанд аэропортига қўнди.

Самолётнинг қўнишига сабаб - ҳомиладор йўловчининг муддатидан олдин қисқариши бошланган. Экипаж самолётни энг яқин аэропортга қўндиришга қарор қилди.

Аэропортга қўнгач, йўловчи тез ёрдам машинасида олиб кетилган ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббий муассасага ётқизилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар