1

Самарқандда 23 ёшли қиз эркакни шарманда қилмаслик учун 40 минг доллардан кўпроқ пул ундирмоқчи бўлди (видео)

ЖИНОЯТ 23.01.2023, 14:52
Самарқандда 23 ёшли қиз эркакни шарманда қилмаслик учун 40 минг доллардан кўпроқ пул ундирмоқчи бўлди (видео)

Самарқанда 23 ёшли қиз эркакни шантаж қилиш орқали ундан 40 минг доллардан кўпроқ пул ундирмоқчи бўлди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 34 ёшли пастдарғомлик фуқаро раққоса билан танишиб қолади. Улар ўртасидаги яқин муносабатларга дарз кетгач, қиз эркакдан 250 миллион сўм миқдорида пул ундиради. Бу ҳам камлик қилганидек, яна 20 минг АҚШ доллари талаб қилади. 11 январь куни ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қиз эркакдан 10 минг АҚШ долларини олган вақтда қўлга олинди. 

Вилоят ИИБ ходимлари Самарқанд шаҳридаги аёл киши билан боғлиқ бўлган яна бир товламачилик ҳолатига чек қўйишди. 38 ёшли аёл ва 32 ёшли эркак интернет орқали танишиб қолишади. Улар ўртасидаги ришталар маълум вақт ўтгач узилгач, аёл эркакнинг суратларини мотаж қилиб, шарманда қилувчи ҳолатга келтиради. Ушбу фотосуратларни интернет сайтлари орқали тарқатиб, уларни ўчириш учун фуқародан 1 миллион сўм пул олган. Аёл сўзида турмасдан ўзининг жиноий шериги билан эркакдан яна 4 миллион сўм пул талаб қилади. Ҳолат юзасидан 13 январь куни Самарқанд вилояти ИИБ тегишли бўлимлари ходимлари томонидан ташкил этилган тезкор тадбирда аёл 400 АҚШ долларни олган вақтида ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1