АсосийDunyo

Россияда ўзбекистонлик эркак 13 метр баландликдан қулаб вафот этди

'Россияда ўзбекистонлик эркак 13 метр баландликдан қулаб вафот этди'ning rasmi

Россияда 44 ёшли Ўзбекистон фуқароси баландликдан йиқилиб вафот этди. Бу ҳақда “ЛенТВ24” хабар берди.

Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 21 январь куни Ломоносовский туманидаги навбатчилик бўлимига Малое Карлино қишлоғида эркак кишининг катта баландликдан қулагани ҳақида хабар келиб тушган.

Қайд этилишича, ушбу шахс “скотч” заводида ишчи бўлган. У 13 метр баландликда иш бажараётган вақтида пастга қулаб тушган.

Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

    Бошқа янгиликлар