Зеленский хорижда дам олган амалдорларни ишдан олди

ДУНЁ 24.01.2023, 15:38
Зеленский хорижда дам олган амалдорларни ишдан олди

Владимир Зеленский давлат хизматчиларига хорижда дам олишни тақиқлади ва қатор амалдорларни ишдан олди. Бу ҳақда "Zamon.uz" хабар бермоқда.

Ўзининг кунлик видеомурожаатида Украина етакчиси миллий хавфсизлик кенгаши “принципиал” қарор қабул қилганини ва маҳаллий депутатлардан тортиб кучишлатар тизим вакилларигача хорижда дам олишни тақиқлаганини айтган.

Шу билан бирга турли даражадаги вазирликлар ва тизимларда кадрлар ўзгариши бўйича маълумот берган. Зеленский аниқ номларни айтмаган бўлса-да, ОАВда бир қатор амалдорларнинг номини келтирган.

Масалан, Украина бош прокурори ўринбосари Алексей Симоненко Янги йилда Испанияга борган. УНИАН нашрига кўра, ундан ўз хоҳишига кўра ариза ёзишни сўрашган.

Бундан ташқари, Украина президенти офиси раҳбари ўринбосари Кирилл Тимошенко ҳам истеъфога чиқарилган. У мамлакатдаги энг йирик коррупционерлардан бири сифатида кўрилади. Айрим ОАВга кўра, Тимошенконинг бўшатилиши ортида шахсан АҚШ турибди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+1.97° ҳаво очиқ
Валюта курси
11350.18
USD 7.59
12157.18
EUR -55.39
160.05
RUB -0.69
1