1

Испания Ўзбекистонга жамоат транспортини ривожлантириш учун пул ажратиши мумкин

ЖАМИЯТ 24.01.2023, 21:55
Испания Ўзбекистонга жамоат транспортини ривожлантириш учун пул ажратиши мумкин

Бугун, 24 январь куни Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов Испаниянинг “Banco Santander” банкининг Экспорт ва молия масалалари бўйича минтақавий менежери Давид Плаза Гонсалес билан учрашди.

Видеоконференцалоқа шаклида ташкил этилган учрашувда томонлар транспорт ва йўл хўжалиги соҳасидаги истиқболли лойиҳаларни ушбу банкининг имтиёзли кредитларини жалб қилган ҳолда амалга ошириш имкониятларни муҳокама этишди.

Хусусан, Давид Гонсалес темир йўл транспорти соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар, яъни замонавий электропоездларни харид қилиш, республикада жамоaт транспортини ривожлантириш йўналишида автобуслар харид қилиш лойиҳаларига Испания хорижий кредитларини жалб қилиш масаласини ишлаб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида Транспорт вазирлиги Испания томонига дипломатик каналлар орқали республикада узоқ муддатга мўлжалланган транспорт соҳасидаги истиқболли лойиҳалар, шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган лойиҳалар рўйхатини тақдим этишини билдирди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1