Бишкекда "Қирғизистон – Ўзбекистон" бизнес-форуми очилди

СИЁСАТ 26.01.2023, 11:57
Бишкекда "Қирғизистон – Ўзбекистон" бизнес-форуми очилди

Бишкекда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи доирасида Бизнес-форум ўтказилмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Қирғизистон Президенти Администрацияси раҳбари Оқилбек Жапаров йиғилганларга табрик сўзи билан мурожаат қилди.

У мамлакатлар ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари юқори даражада эканини таъкидлади.

"Мамлакатларимиз кенг қамровли савдо-иқтисодий ҳамкорликка эришиш учун бой салоҳиятга эга эканлигини таъкидламоқчиман. Умид қиламанки, форум самарали бўлиб, мамлакатларимиз ўртасидаги тўлақонли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ишончим комилки, эришилган келишувларнинг амалга оширилиши яқин келажакда икки давлатнинг савдо-иқтисодий кўрсаткичларига таъсир қилади", — деди Оқилбек Жапаров.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг 11 ойи якунларига кўра, икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 543,2 миллион долларни ташкил этди. 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 21 фоизга ўсган.

"Албатта, бу стратегик ҳамкорларнинг ўзаро савдоси учун чегаравий кўрсаткичлар эмас. Умид қиламанки, яқин келажакда товар айирбошлаш ҳажми миллиардлаб долларга этади", - деди Оқилбек Жапаров.

Форум доирасида 1,6 млрд. долларлик 10 дан ортиқ ҳужжат имзоланиши кутилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1