Навоийда ёшлар етакчиси ўз жонига қасд қилди

ЖАМИЯТ 27.01.2023, 09:27
Навоийда ёшлар етакчиси ўз жонига қасд қилди

Жорий йилнинг 26 январь куни Қизилтепа тумани “Шейхон” маҳалласида яшовчи фуқаро томонидан "Ёшлар етакчиси нега ўзини осиб қўйди” номли мақола тарқатилди. Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси расмий изоҳ берди.

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 19 октябрь куни Қизилтепа тумани “Шейхон” маҳалласида Ёшлар етакчиси вазифасида ишлаб келган 1989 йилда туғилган К.З. ўз яшаш хонадонида ўз жонига қасд қилиб вафот этган.

Ҳодиса жойи тергов-тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилган ва К.З.га тегишли 1 дона шахсий уяли телефон ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан хизматда фойдаланиш учун берилган 1 дона “Samsung” русумли планшет ва ишга алоқадор бошқа ашёлар текшириб кўриш учун процессуал тартибда олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан Қизилтепа туман прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текшириш давомида марҳуманинг онаси С.Р. ва ишга алоқадор шахсларнинг барча важлари текширилган ва натижасига кўра К.З.нинг ўз жонига қасд қилиб вафот этганлиги ҳолатида “Шейхон” маҳалласи ходимлари ва бошқаларнинг ҳаракатида жиноят аломатлари аниқланмагани сабабли ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатиш рад қилинган.

Текшириш натижасига кўра воқеа жойидан олинган уяли алоқа воситалари К.З.нинг онаси С.Р.га тилхат асосида топширилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1