1

Ўзбекистонликлар 2022 йилда хориж электромобиллари учун 69,8 млн. АҚШ доллари сарфлади. Қайси давлат машиналари кўп харид қилинган?

ИҚТИСОДИЁТ 27.01.2023, 10:52
Ўзбекистонликлар 2022 йилда хориж электромобиллари учун 69,8 млн. АҚШ доллари сарфлади. Қайси давлат машиналари кўп харид қилинган?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилда хориждан қиймати 69,8 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 2 180 дона электромобил импорт қилган.

Электромобиллар импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1371 тага ошган.

Ўзбекистон 2022 йилда энг кўп электромобил импорт қилинган давлатлар:

— Хитой – 1 941 дона

— БАА – 111 дона

— Германия – 58 дона

— Гонконг – 42 дона

— Литва – 10 дона

— Корея – 7 дона

— Бошқа давлатлар – 11 донани ташкил этмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1