АсосийDunyo

Сердар Бердимуҳамедов армия генерали бўлди

'Сердар Бердимуҳамедов армия генерали бўлди'ning rasmi

Туркманистон Президенти, мамлакат Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондони Сердар Бердимуҳамедовга армия генерали ҳарбий унвони берилди. Туркманистон парламентининг тегишли қарори "Нейтрал Туркманистон" ҳукумат газетасида эълон қилинди.
Парламент қарорида қайд этилишича, бу қарор "Туркманистон Конститусиясининг 81-моддасига мувофиқ" қабул қилинган.
27 январ куни Туркманистонда Ватан ҳимоячилари куни нишонланади.
Маълумот учун:
Туркманистоннинг собиқ президенти, Гурбангули Бердимуҳамедов ҳам армия генерали ҳарбий унвонига эга.

    Бошқа янгиликлар