1

Тошкент туманидаги “Эшонхўжа ота” масжиди имом-хатиби ёш қизларни ўлдириш билан таҳдид қилди (аудио)

ЖАМИЯТ 29.01.2023, 16:12
Тошкент туманидаги “Эшонхўжа ота” масжиди имом-хатиби ёш қизларни ўлдириш билан таҳдид қилди (аудио)

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Тошкент тумани “Эшонхўжа ота” масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромовнинг ёш қизларга гапирган, уларни сўкиб, қўпол муомала қилгани ёзилдан аудиолар тарқалди.

Шу йил 28 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ички назорат комиссияси йиғилишида Авазхўжа Баҳромов масаласи кўриб чиқилди. Унда имом-хатибнинг ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлган араб тили курсидаги хатти-ҳаракатлари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар берди.

️Йиғилишда имом-хатибнинг мазкур ҳолати имомлик мақомига мутлақо тўғри келмаслигига алоҳида урғу қаратилди. Айниқса, ички меъёрий ҳужжатларда белгиланган “фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала, вазмин ва самимий муносабатни намойиш қилиш”, ва “ўзининг хатти-ҳаракати ва ахлоқи туфайли жамоатчиликнинг танқидига учрамаслик чораларини кўриш” деган бандларнинг А.Баҳромов томонидан қўпол равишда бузилиши деб баҳоланди. Шунингдек, А.Баҳромов араб тили ўқув курсларида дарс бериши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идорасини белгиланган тартибда хабардор этмагани ҳам алоҳида қайд этилди.  

Ички назорат комиссияси Тошкент вилояти Тошкент тумани “Эшонхўжа ота” масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромовни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида хулоса қилди. Шунингдек, бундай шахсларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида ўрин йўқлиги алоҳида таъкидланди.

"️Айни кунларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар Авазхўжа Баҳромовнинг мазкур хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан иш олиб бораётганини маълум қиламиз",–дейилади хабарда.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1