Нукусда икки бола "Hot lanch"дан заҳарланган айтилмоқда

ЖАМИЯТ 29.01.2023, 18:31
Нукусда икки бола "Hot lanch"дан заҳарланган айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Нукус шаҳрида икки нафар боланинг ҳотланчдан заҳарлангани ҳақидаги хабар тарқалди.

Унда қайд этилишича, болаларнинг бир нафари вафот этган, бир  нафари оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.

Ҳолатга Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизматига аниқлик киритди.

Дарҳақиқат, икки нафар бола касалхонага олиб келинган. Бир нафарининг аҳволи оғир бўлганлиги туфайли вафот этган, бир нафарининг соғлиги яхши. Аммо уларни айнан ҳотланчдан заҳарланган деб айтишга эрта. Ҳозирда тиббий текширув ишлари олиб борилмоқда. Тиббий экспертиза хулосаси билан бунга аниқлик киритилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1